Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Бугун Самарқанд давлат университети доценти Абдусалом Абдуллаевнинг таваллуд топган куни.
Дифференциал тенгламалар кафедраси доценти Абдусалом Абдуллаев 1952 йил Иштихон туманида туғилган. 70 ёшни қарши олган олим 47 йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Самарқанд давлат университети жамоаси Абдусалом Абдуллаевни самимий муборакбод этиб, ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши