Самарқанд давлат университети: “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати ва электрон расмлар танлови ўтказилди

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳудудида жойлашган Самарқанд Ёшлар технопаркида рақамли технологиялар факультети талабалари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда факультет тюторлари Содиқ Мамаражабов, Илёс Шералиев ва талабалар иштирок этди.
Талабалар томонидан компютер графикаси орқали яратилган расмлар баҳоланиб, ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.