Жавоб: Ҳа мумкин. Амалдаги, яъни 2021-2022 ўқув йилидаги ўқишни кўчириш ва тиклаб кўчириш тўғрисидаги давлат комиссиясининг тегишли баённомасига кўра, турдош бўлмаган таълим йўналишидан ўқишни кўчириш оширилган контракт тўлови асосида амалга оширилади. Мисол учун, сиз таҳсил олаётган тарих факультетининг таълим йўналиши ва филология факультети таълим йўналиши турдош эмас. Шу сабабли, сиз оширилган контракт тўлови асосида ўқишингизни кўчиришингиз мумкин.

 

Самарқанд давлат университети

ўқув-услубий бошқармаси.