Ўзгидрометнинг хабар беришича, 2022-йилнинг 27-29-май кунлари Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида кучли ёмғир ёғиши, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    Тоғ ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз, дейилади хабарда.