Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида "Марказий Осиёнинг тарихий аҳамияти ҳамда катта ва кичик карвон йўлларининг мероси" номли хақларо илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Мазкур конференция Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ва Москва давлат университетининг Осиё ва Африка мамлакатлари институти ҳамкорлигида ташкил этилган.