Самарқанд давлат университети спорт фаолияти ва санъат факультети талабалари ўртасида заковат турнири ўтказилди

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети спорт фаолияти ва санъат факультети талабалари ўртасида заковат интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди.
Тадбир кўтаринки ва юқори кайфиятда ўтказилди.
Якуний натижаларга кўра 1-ўринни “Респект”, 2-ўринни “Муҳандислар”, 3-ўринни “Билимдонлар” жамоаси эгаллади.