Самарқанд давлат университети талабаси биринчи ўринни эгаллади
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бир қатор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган "Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз" шиори остидаги эсселар танловининг ҳудудий босқичида Самарқанд давлат университети талабаси биринчи ўринни қўлга киритди.