Гидрометеорология маркази ҳудудларда 22 май куни қандай об ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.

    Дам олиш куни Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.  

    Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача, баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

    Шунингдек, тоғли ва тоғолди ҳудуларда 21-23 май кунлари кучли ёмғир ёғиши, айрим жойларда вақти-вақти билан кучли жала ва дўл ёғиши кутилмоқда мумкин.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.