Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик Ботирхон Валихўжаев таваллудининг 90 йиллигига бағишланган республика илмий-амалий конференцияси давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси вице-президенти, профессор Баҳром Абдуҳалимов:
- Академик Ботирхон Валихўжаевни хотирлаш бизга фахр-ифтихор бағишлайди. Домла камтар, дунё тан олган йирик навоийшунос олимдир. Олим сўфизм, тасаввуф адабиётининг кам сонли йирик вакилларидан бири эди.