Самарқанд давлат университети: 8-сонли талабалар турар жойида “Оила сариштаси” кўрик-танлови ўтказилди
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети 8-сонли талабалар турар жойида мактабгача ва бошланғич таълим факултети томонидан Халқаро оила куни муносабати билан “Оила сариштаси” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Тадбирни кўтаринки руҳда, юқори кайфиятда ўтказилди.
Талабаларга, оилалардаги аҳиллик, тинч-тотувлиги ҳақида, узоқ йиллар давомида биргаликда ҳаёт кечирган фахрийлар мисолида маълумот берилди.
Тадбир якунида “Оила сариштаси” кўрик танловининг ғолиблари аниқланиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.






Маҳина Аҳророва,
СамДУ мактабгача ва бошланғич таълим факултети
хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

