Бугун 15-май - Халқаро оила куни

1994-йилдан бери 15 май “Халқаро оила куни” сифатида бутун дунёда нишонлаб келинмоқда. Ушбу куннинг белгиланишидан мақсад оиланинг кўплаб муаммоларига жамоатчилик эʼтиборини жалб қилишга қаратилган.
Ҳар йили 15 майда оилалардаги муаммоларни одамлар, жамиятлар ва ҳукуматлар ҳал қилиши учун қандай чоралар кўрилиши кераклигига оид хабарлар эълон қилинади. Шунингдек, бу кун мустаҳкам оилавий бирлик жамият ва миллатларни мустаҳкамлашга қандай ёрдам беришини намойиш қилиш куни ҳам ҳисобланади.
Зеро, юртимизда, қолаверса, Шарқ дунёсида оила қадимдан муқаддас даргоҳ сифатида қадрланган. Оилада ватанга садоқат, ота-онага оқибат, оила аʼзолари ўртасида ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват омиллари ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдирилиб, оиладаги маʼнавий муҳитни барқарорлаштиришга, уларнинг жамият олдидаги масʼулиятини кучайтиришга хизмат қилади.