Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, академик, филология фанлари доктори Воҳид Абдуллаев таваллуд топган кун
Воҳид Абдуллаев 1912-йил, 15-май куни Самарқанд вилоятида туғилган. Воҳид Абдуллаев умри давомида Самарқанд давлат университети ўзбек адабиёти кафедраси мудири, университет ректори каби бир қатор лавозимларда самарали фаолият кўрсатган.
Воҳид Абдуллаев ўзининг самимийлиги, очиқкўнгиллилиги билан шогирдларининг қалбида ҳамиша барҳаётдир.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.

