Самарқанд давлат университетида “Янги Ўзбекистонни ўзимиз ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз” шиори остидаги эсселар танловининг университет босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Натижаларга кўра, рақамли технологиялар факультети талабаси Маҳбуба Салимова 1-ўрин, биология факультети талабаси Хуршидабону Фармонова 2-ўрин, филология факультети талабаси Мухлиса Жалилова 3-ўринни қўлга киритди.
Ғолиблар ва уларнинг илмий раҳбарлари университет бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.







Ирода Бекмуродова,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

