Самарқанд давлат университетида “Янги Ўзбекистонни ўзимиз ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз” шиори остидаги эсселар танловининг университет босқичи ўтказилди
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети талабалари ўртасида мазкур танловнинг иккинчи босқичи кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Танловни университет ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Шаҳзода Негматова кириш сўз билан очиб, талабаларга омад тилади.
Маълумот учун, бир неча кун аввал танловнинг биринчи босқичи юқори кайфиятда ўтганлиги тўғрисида хабар берган эдик.