Академик ва ёшлар учрашуви ўтказилди

    Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети тарих факультетида академик Аҳмадали Асқаров ва талабалар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Академик Аҳмадали Асқаров ёшлар билан самимий мулоқот қилиб, уларни илм йўлидан боришга, тарихнинг ҳали кашф этилмаган янги қирраларини очишга ундади.

    Талабалар ўзларини қизиқтирган турли саволларга атрофлича жавоб олдилар.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.