Бугун Самарқанд давлат университети дифференциал тенгламалар кафедраси профессори Толиб Эшонқуловнинг туғилган куни.

    Толиб Эшонқулов 1954 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. 68 ёшни қарши олган олим 46 йилдан буён  бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети

Фахрийлар кенгаши