Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Бугун Самарқанд давлат университети умумий физика кафедраси доценти Исмоил Жабборовнинг туғилган куни.
Исмоил Жабборов 1947 йил Ургут туманида туғилган. 75 ёшни қарши олган олим 50 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши