Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда бакалавр таълим йўналиши талабалари ўртасида «Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз!» шиори остида республика эсселар танловини эълон қилган эди.

    Бугун Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида танловнинг факультет босқичига старт берилди.

    Тадбирни СамДУ ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Шаҳзода Негматова кириш сўз билан очди.

    Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг республика кенгаши раиси Равшан Бедилов талабаларни ушбу эсселар танловига старт берилиши билан барча талабаларни табриклаб, уларга омад тилади.

    Маълумот учун, танловнинг республика босқичи ғолиблари қуйидагича тақдирланади: 
    1-ўрин учун - 30 миллион сўм;
    2-ўрин учун - 20 миллион сўм;
    3-ўрин учун - 10 миллион сўм.

    Шунингдек, республика босқичи барча иштирокчилари замонавий ноутбук билан тақдирланади.