Шу ўринда савол туғилади: ушбу марказ Самарқанд кўчаларида юз бераётган тирбандликларни қай даражада ҳал эта олади?

    Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ва Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтлари ҳамкорлигида “Йўлларда транспортлар ҳаракатини оптимал ташкиллаштириш” илмий-амалий маркази ташкил этилди.

    Ушбу марказ фаолиятининг асосий мақсади йўлларда транспортлар ҳаракатини тартибга солиш ва юзага келадиган тирбандликнинг олдини олиш бўйича оптимал бошқарув механизмларини ишлаб чиқишдир. Шунингдек, марказ ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича илмий ишланмаларни тайёрлаб, уни амалиётга жорий этиши ҳам кўзда тутилган.

    “Йўлларда транспортлар ҳаракатини оптимал ташкиллаштириш” илмий-амалий маркази пиёдаларнинг транспорт ҳаракатланаётган ҳудудлардаги хавфсизлигини таъминлаш, автомобил ҳаракати натижасида кўчаларда ҳосил бўладиган тирбандликнинг илмий ечимини шакллантириш, жамоат транспортлари учун бекатларни хавфсизлик нуқтаи назаридан лойиҳалаш, янги автотураргоҳларнинг лойиҳасини ишлаб чиқишни ўз олдига мақсад қилиб олган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.