Самарқанд давлат университети ректорининг талабалар турар жойларида қизлар учун тикувчилик хоналари ташкил этиш бўйича топшириғи ижросининг навбатдаги қадами 8-сонли ётоқхонада амалга оширилди.

    Тикувчилик хонасининг талабаларга топшириш маросимида СамДУ хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси, ректор маслаҳатчиси Шарофат Тўхлиева иштирок этиб, талаба-қизларнинг ишларига муваффақият тилади.

    Мазкур тикувчилик хонаси 5 тикув машинаси билан жиҳозланган.

    – Тикувчилик билан 5 йилдан бери шуғулланиб келаман, - дейди мактабгача ва бошланғич таълим факультети талабаси Режаббоева Нурхоной, - Ушбу хона мен учун янги имконият бўлади. Энди дарсдан бўш вақтимда тикиш билан шуғулланиб даромад олиш билан бир қаторда, ўзим каби талаба қизларга тикувчиликни ўргатишим ҳам мумкин.

Ирода Бекмуродова,

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Шавкат Акрамов олган суратлар.