Айни пайтда Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетига Латвиянинг Ҳаёт фанлари ва технологиялари университети ректори Ирина Пилвере бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

    Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов билан олиб борилаётган музокараларда икки томонлама манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш, биргаликда турли илмий тадқиқотлар ташкил этиш масалалари муҳокама этилмоқда.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.