Самарқанд давлат университети Туркология илмий-тадқиқот институти фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, унинг маънавий-маданий фондини бойитиш учун Туркия Республикаси пойтахти Aнқара шаҳридан Туркология институти учун 8 мингдан зиёд китоб олиб келинади. Туркиядан келтирилган  инглиз, немис, венгер тилларидаги илмий ва ўқув адабиётлар қаторига Самарқанд давлат университети таянч кутубхонаси фондларидаги 1000 дан зиёд ўзбек ва рус тилларидаги адабиётлар қўшилади.

 

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.