Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Бугун Самарқанд давлат университети доцентлари Дилбар Тўраева ҳамда Рахима Ташматоваларнинг туғилган куни.
Кимё фанлари номзоди, доцент Дилбар Тўраева 1950 йилда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. 72 ёшни қарши олган олима сал кам чорак асрдан 50 йилдан буён Самарқанд давлат университетида ишлаб келмоқда.
Кимё фанлари номзоди, доцент Рахима Ташматова 1954 йилда Жомбой туманида туғилган. 68 ёшни қарши олаётган олима 30 йилдан бери университетда фаолият юритади
Ушбу кун муносабати билан университет жамоаси ҳар иккала туғилган кун соҳибаларини самимий муборакбод этиб, илмий ва меҳнат фаолиятида мувафаққиятлар, узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилайди.


Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши

