Самарқанд давлат университетида масофавий таълимнинг янги услуби жорий этилган бўлиб, ҳозирда талабаларга 67 нафар хорижлик профессор-ўқитувчилар онлайн дарс ўтмоқда
Нобель мукофоти лауреати, АҚШнинг Шимолий Каролина университети профессори Азиз Санжар, Япониянинг Сока университети ўқитувчиси Нозоми Кусака (ҳозирги кунда университетда анъанавий шаклда дарс бермоқда), Германиянинг Марбург университети профессори Шароф Худойбердиев, Италиянинг Болоня университети профессори Мантеллини Симонелар шулар жумласидан.








