- Ёшлар технопарки нафақат талабалар, балки Самарқанд вилоятидаги барча ёшларнинг фикрлари, ғояларини қўллаб-қувватловчи марказ бўлади. Биз ҳозирдан технопаркнинг кейинги ривожланиш босқичлари учун ҳаракатларни бошлаб юбордик. Исроил, Жанубий Корея, Япония, АҚШ даги ҳамкор олий таълим муассасаларидан дастурчиларни таклиф қилганмиз.
    Бу билан биз ҳар бир ғояни саноатлаштириш даражасигача олиб боришни мақсад қилганмиз.