Дастурлашни ўрганмоқчи бўлган ёшлар учун имкониятлар эшиги
Инновацион ривожланиш вазирлигининг Самарқанд давлат университетида жойлашган Самарқанд вилояти Ёшлар технопаркининг очилиш маросимига Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ташриф буюрди.



