Таълим сифатини ошириш ва ўқитувчилар мақомини юксалтириш мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман
Айни пайтда Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида «Таълим сифатини ошириш ва ўқитувчилар мақомини юксалтириш» мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтмоқда
Унда Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОECD) бош котибининг Таълим сиёсати бўйича махсус маслаҳатчиси, PISA дастурининг ташаббускори ва раҳбари Андреас Шляйхер, вилоят халқ таълими масъуллари ва ўқитувчилар иштирок этмоқда.






