Самарқанд давлат университети талабалари ўртасида енгил атлетика мусобақалари ўтказилади

74-талабалар спартакиадаси мусобақалари доирасида Самарқанд давлат университети талабалари ўртасида спортнинг енгил атлетика туридан турнир бўлиб ўтади. Иштирок этиш ниятида бўлган талабалар факултет деканининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарига мурожаат қилишлари сўралади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.