Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Бугун Самарқанд давлат университети хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси, ректор маслаҳатчиси, доцент Шарофат Тўхлиеванинг таваллуд топган куни.
Шарофат Тўхлиева 1954-йил Тошкент шаҳрида туғилган. Олима 46 йилдан буён бир қатор ташкилотларда ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Шарофат Тўхлиева “Олий таълим аълочиси”, “Мўтабар аёл”, I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
Бугунги қутлуғ кун муносабати билан университет жамоаси Шарофат Тўхлиевани самимий муборакбод этиб, илмий ишларига муваффақият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.







Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши

