Бугун Самарқанд шаҳридаги Президент мактабида Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг мазкур мактаб ўқувчилари билан учрашув ўтказиши кутилмоқда

Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби 2021 йилда очилган бўлиб, табиий ва аниқ фанлар, хорижий тиллар, муҳандислик ҳамда ахборот технологияларига ихтисослашган.
Бугунги кунда 145 нафар ўқувчи мазкур даргоҳда таълим олмоқда. Мактабда дарслар ўзбек ва инглиз тилларида ўтказилади