Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Бугун Самарқанд давлат университети доценти Тошболта Бақоевнинг туғилган куни.
Инсон ресурсларини бошқариш кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди, Тошболта Бақоев 1957 йил Пайариқ туманида туғилган. 65 ёшни қарши олган олим 40 йилдан буён бир қатор ташкилотларда ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши

