Ҳикмат

Бу оламда йўқотишлар ичидаги энг оғир йўқотиш инсоннинг ўзлигини йўқотишидир. Одамзод тафаккур ва эҳтирос, руҳият ва иймон дунёсида яшайди. У юрагидаги эътиқод билан, ишонч билан тирик ва бутун. Ўзликни йўқотмоқ ана шу оламдан жудо бўлмоқдир, инсон иморатидаги рукнларнинг — устунларнинг синмоғидир.
Эркин Воҳидов