Ўзбек халқининг ўзига хос турмуш тарзи ва меҳнат фаолияти асосида ривожланган спорт турлари миллийлигимиз намунаси ҳисобланади. Бугун спортнинг анъанавий турлари билан биргаликда кураш (белбоғли кураш), турон, ўзбек жанг санъати, улоқ (кўпкари) ва бошқа миллий спорт турлари ҳамда халқ ўйинлари ҳам тобора ривожланиб бораётир. Байрам тадбирлари талабалар ўртасида кураш, бадиий гимнастика, шахмат, шашка бўйича ташкил этилган спорт мусобақалари билан давом этди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.