Бугун Самарқанд давлат университети астрономия кафедраси профессори Бахрон Маҳмудовнинг туғилган куни.
    Физика-математика фанлари доктори, профессор Бахрон Маҳмудов 1936 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. 86 ёшни қарши олган олим 53 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси Бахрон Маҳмудовни самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши