Самарқанд давлат университети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Зебинисо Раҳмонова Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

        Самарқанд давлат университети жамоаси Зебинисо Раҳмонованинг келгуси ишларига муваффақият ва улкан зафарлар тилайди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.