Ҳаракатлар стратегиясидан тараққиёт стратегияси сари
Асака банк Самарқанд филалида шу мавзуда семинар тренинг бўлиб ўтди. Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш факультети декани, доцент Шоҳрух Жўрақулов банк ходимларига 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳақида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, келгуси 5 йилликда мақсад қилиб олинган истиқболли режаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикрлар алмашилди.


