Бугун Самарқанд давлат университети дифференциал тенгламалар кафедраси профессори Акрам Ҳайдаров ҳамда генетика ва биотехнология кафедраси ўриндош профессори, ЎзРФА Микробиология институти директори, биология фанлари доктори, профессор Қаҳрамон Давроновларнинг туғилган куни.

        Математика факультети дифференциал тенгламалар кафедраси профессори Акрам Ҳайдаров 1941 йил Самарқанд туманида туғилган.  82 ёшни қарши олган олим 53 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

        Биология факультети генетика ва биотехнология кафедрасининг ўриндош профессори, ЎзРФА Микробиология институти директори, биология фанлари доктори, профессор Қаҳрамон Давронов 1946 йил Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида туғилган. 76 ёшни қарши олган олим, 55 йилдан буён ЎзРФА Микробиология институти ва СамДУ да турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

        Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибларини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети

Фахрийлар кенгаши