1. Агар сизда қўрқув мавжуд бўлса, ҳаёт сизни қўрқитади.

2. Агар сизда агрессия мавжуд бўлса, ҳаёт сизга «ташланади».

3. Агар сизда курашиш хоҳиши мавжуд бўлса, ҳаёт сизга рақиблар беради.

4. Агар сизда айбдорлик ҳисси мавжуд бўлса, ҳаёт сизни «жазолайверади».

5. Агар сизда хафалик ҳисси мавжуд бўлса, ҳаёт сизга янада кўпроқ хафа бўлишингиз учун сабаблар тортиқ этади.

6. Буларнинг ҳаммасидан мақсад: сизнинг аслида кимлигингиз ва қалбингизда нима борлигини кўрсатишдир.

7. Ҳаёт сизни қалбан қандай бўлсангиз, шундай кўради.

8. Ҳаётга ва атрофдаги одамларга ўзимизни қанақа кўрсатишга харакат қилаётганимизни эмас, аслида қандайлигимизни кўради.

Қалбингизни нима билан тўлдираётганингизга эътиборли бўлинг.

 

Мухтасам Сулаймонов
Самарқанд давлат университети
психология ва ижтимоий муносабатлар факультети
ўқитувчиси