Самарқанд давлат университети тюторларининг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида уларнинг бугунги кунгача олиб борган фаолияти университет ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.

    Ишчи гуруҳ агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети тюторларининг фаолиятини кўздан кечирди ва яхши деб баҳолаб, асосий эътибор талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилиши, уларнинг бўш вақтини мазмунли ва илмий-ижодий ташкил этиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.