Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Бугун Самарқанд давлат университети педагогика кафедраси ўқитувчиси Махсуда Раҳмонованинг туғилган куни.
Мактабгача ва бошланғич таълим факультети ўқитувчиси Махсуда Раҳмонова 1963 йил Пайариқ туманида туғилган. 59 ёшни қарши олган олима бир қатор мактабларда ва Самарқанд давлат университетида 40 йилга яқин турли хил лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси Махсуда Раҳмоновани самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши

