Бугун Самарқанд давлат университети доценти Тоирхон Алимовнинг туғилган куни.

          Тоирхон Алимов 1951 йил Самарқанд туманида таваллуд топган. 71 ёшни қарши олган олим 48 йилдан буён Самарқанд давлат университети физика факультетида турли хил лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

         Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси астрономия кафедраси доценти, физика-математика фанлари номзоди Тоирхон Алимовни самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

 Самарқанд давлат университети

 Фахрийлар кенгаши