“Мирзо Улуғбек ворислари” танловида қатнашинг ва ўз истеъдодингизни рўёбга чиқаринг!
Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамкорлигида 16-25 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида иқтидорли ёшларни кашф қилиш учун “Мирзо Улуғбек ворислари” республика танлови эълон қилинади.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган ёшлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиши;
Аниқ бир ғоя ёки лойиҳага эга бўлиши;
IQ тест натижаси 110 баллдан паст бўлмаслиги;
Турли танловларда ғолиб бўлганлиги тўғрисидаги диплом, сертификат ёки тавсияномага эга бўлиши.
Танловда иштирок этишни истаганлар vorislar.uz сайти ёки @vorislar_tanlovi_bot телеграм-бот орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати