Ҳозирда тасвирий санъатнинг турли замонавий усулдаги асарларни ишлаш урфга кирган. Айнан, ушбу усуллардан бири потал, яъни тилла баргчалар бўлиб, бундай усул аслида бизга қадимдан етиб келган, ҳаттоки баъзи давлатларда анъанадир. Азалдан олтин бойлик ва фаровонлик белгиси бўлган. Шу сабаб ўтган асрлардаги бой одамлар олтин тилла расмга эга бўлишни хоҳлашган.

    Олтин барг билан расм чизиш замонавий санъат туридир, аммо бу усул бир неча аср илгари ихтиро қилинган. Олтин ёрдамида бўялган биринчи расмлар бу иконалар.  Тилла баргчалар усулида ишлаш, ҳар қандай тасвирий санъатни жозибадор қилиши мумкин.

    Потал билан ишлаш, декоратив безовчи ва рассом учун янада кенг имкониятларни очади. Амалий буюмлар ёки рангли тасвирлар устига ёпиштириб ишлаган бундай тилла баргчалар хоналарнинг деворларига, стол ё осма буюмларни безашда кўрк бағишлайди .

    Потал яъни тилло баргчалар билан ишлаш ижодкордан эҳтиёткорлик талаб этади. Бу каби тилло баргчалар жуда нозик бўлиб, ҳатто сал шамол бўлганда учиб кетиши мумкин.

    Поталнинг 3 ранги мавжуд. Булар қимматбаҳо олтин, кумуш ва бронза ранглар. Бу каби рангдаги турли асарлардан уйнинг ички қисмини безашда фойдаланиш мумкин.

Маржона Ҳасанова
Самарқанд давлат университети
санъатшунослик кафедраси ўқитувчиси,
Шавкат Акрамов олган суратлар