Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
Бугун Самарқанд давлат университети истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафдраси мудири, филология фанлари доктори, профессор Шавкат Ҳасановнинг туғилган куни.
Шавкат Ҳасанов Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
Университет жамоаси бугунги қутлуғ кун муносабати билан Шавкат Ҳасановни муборакбод этиб, олимга тинчлик-хотиржамлик, узоқ умр, илмий фаолиятида муваффақиятлар тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши

