Шоколад фойдали ёки зарарли жиҳатлари тўғрисида бир неча йиллардан буён олимлар баҳслашиб келишмоқда. Баъзи бир олимлар шоколаднинг қуйидаги фойдали хусусиятларини исботлашган:

1. Шоколад ўзида дофамин, серотонин ва фенилетиламин гормонларини сақлаши сабаб ҳам кайфиятни кўтариш хусусиятига эга;

2. Шоколад мушакларни кислород билан тўйинтиради, натижада машғулотлардан кейин организм дарров ўзини тиклайди;

3. Агар мунтазам равишда қора шоколад (70% ва ундан юқори какао сақловчи) қон томирлари мустаҳкамланиб, юрак хасталикларининг олди олинади;

4. Шунингдек, қора шоколад ёмон холестериндан халос этиб, инсульт хавфини камайтиради, аритмия ва юрак етишмовчилигида ҳам фойдали ҳисобланади;

5. Шоколад диабетни бартараф этишда кўмаклашади. Унинг таркибидаги антиоксидантлар ошқозон ости бези фаолиятини яхшилайди;

6. Шоколад мия фаолиятини яхшилайди, Алсгеймер касаллиги ривожланишини олдини олади, хотирани мустаҳкамлаб, диққатни жамлашга ёрдам беради;

7. Шоколад ичак шамоллашларида ҳам  ёрдам беради, жигарга ҳам ижобий таъсир кўрсатади;

8. Шоколад иммунитетни кўтаради, ҳомиладор аёлларга ҳам жуда фойдали ҳисобланади.

    Шоколаднинг зарарли томонлари

    Фойдали томони бўлган маҳсулотнинг зарари ҳам бор дегандек, шоколаднинг ҳам ўзига яраша зарарли хусусиятлари мавжуд. Биринчи ўринда унинг миқдори: шоколадни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш ярамайди, акс ҳолда бу қандли диабетга, юрак-томир касалликларига, бош оғриғига олиб келиши мумкин. Уни мунтазам, аммо кўп бўлмаган миқдорда истеъмол қилиш керак.

    Уни қўллашга қарши кўрсатмалар ҳам бисёр:

1. Аллергияси бор инсонларга ундан эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш тавсия қилинади;

2. Ҳаддан ортиқ оғир вазн эгаларига ҳам шоколаддан истеъмол қилиш тавсия қилинмайди;

3. Тишлар сезувчанлиги ошганда шоколаддан воз кешич мақсадга мувофиқ бўлади;

4. Буйраклар хасталигида ҳам шоколад миқдорини камайтириш лозим;

5. Мигрень касаллиги қўзғаган пайтда ҳам шоколаддан истеъмол қилиш ярамайди

    Қайси шоколад фойдалироқ

    Ўзида 70% ва ундан кўпроқ какао сақловчи қора ва аччиқ шоколадлар энг фойдали шоколадлар ҳисобланади.

    Сутли шоколад – энг кўп тарқалган. Бундай шоколад ўзида кам миқдорда какаони сақлаши сабаб ҳам, антиоксидантлар миқдори ҳам жуда кам ҳисобланади.

    Бундай шоколад ўзида кўп миқдорда шакарни сақлаши сабаб ҳам, тиш эмали ва қоматга зарар келтириши мумкин.

    Оқ шоколадни шоколад деб аташ жуда мушкул. Ўзингиз ўйлаб кўринг: у шакар, сут, соя лецитини, ароматизаторлар ва какао ёғидан ташкил топган. Баъзи бир ишлаб чиқарувчилар какао ёғи ўрнига арзонроқ ёғлар, масалан, кокос ёки пальма ёғидан солишади. Уларда ҳам шакар миқдори жуда кўпдир.

    Бир кунда қанчагача шоколаддан истеъмол қилиш мумкин

    Бир кунда 40 граммгача шоколад истеъмол қилиш тавсия қилинади. Айнан шу миқдор организмни керакли витамин ва минераллар билан тўйинтиради.

    Шоколадни тўғри танлаш ва сақлаш

    Сифатли шокод харид қилмоқчи бўлсангиз, унда қуйидагиларга аҳамият беринг:

1. Нархига. Сифатли какао кукуни ва ёғи солинган шоколадлар ҳеч қачон арзон нархда сотилмайди;

2. Сақлаш муддати. Иложи борича сақлаш муддати 6 ойдан кам бўлган шоколадлардан харид қилинг, чунки уларда консервантлар миқдори камроқ бўлади.

3. Шоколад харид қилганда унинг ташқи кўриниши ва таъмига эътибор беринг:

4. Шоколад усти ялтироқ бўлиши керак. Устидаги оқ доғлар – шоколад нотўғри сақланганда ичидан шоколад юзасига сузиб чиққан ёғлардир, масалан шоколад эриса, уни дарҳол совутгичга олиб қўйилганда;

5. Устининг хира рангга кириши эса унга ҳар хил сояли қўшимчалар қўшилганлигидан далолат беради;

6. Сифатли шоколадни чайнаш шарт эмас, унинг ўзи оғизда эриб кетади;

7. Ҳар хил қўшимчалар солинган шоколадлар тишга ёпишиб қолади.

8. Шоколадни фольгага ўраб, 22 С даражадан ошмайдиган салқин ва қуруқ жойда сақлаш керак бўлади.

Манбаа: zira.uz