Хотира муқаддас – инсон қадри азиз
Бугун Самарқанд давлат университетида узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган филология фанлари доктори, доцент Тоҳир Қурбоновнинг таваллуд айёми. Олим ҳаёт бўлганида 72 ёшни қаршилар эди.
Тоҳир Қурбонов 1950 йил 10 январда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилган. Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
Узоқ йиллар давомида Самарқанд давлат университетида самарали меҳнат қилган.
Университет жамоаси Тоҳир Қурбоновнинг хотирасини доимо эъзозлайди, қалбида сақлайди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.

