Бугун Самарқанд давлат университети фахрийлар кенгаши раиси, “Шуҳрат” медали, I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби, филология фанлари доктори, профессор Суюн Каримовнинг таваллуд топган куни!

         Таниқли олим Самарқанд вилояти Нуробод туманида туғилган. Самарқанд давлат университетини битирган.

         Университет жамоаси Суюн Каримовни бугунги қутлуғ кун билан муборакбод этиб, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди!

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.