Самарқанд давлат университети талабалари учун "Ёш китобхон" постерлар танлови эълон қилинди
Мазкур танловда иштирок этиш учун талабалар мутолаа қилган бадиий китоблар ҳақида ўз фикрларини ифодалаб пост (мақола) ёзади ва уни электрон тарзда юборади.
Ушбу постерлар малакали мутахассислар томонидан ўрганилиб, тегишли тартибда ғолиблар аниқланади.
Танлов совриндорлари ва фаол иштирок этган талабалар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.
Пост юбориш учун - @Mirjalol_Bobotayev
Сўнгги муддат – 19 январь (ўша куни ҳам қабул қилинади)

