Полиглот талабалар ва ўқувчи-ёшлар учун янги имконият!

2022 йил 1 январдан эътиборан араб, хитой, француз, рус, испан, корейс, япон, итальян, турк ва немис тиллари бўйича 13 та халқаро имтиҳон тизимида юқори натижага эришган ёшларнинг имтиҳон харажатларини компенсация қилиб бериш тизими ишга тушди.
Аввалроқ (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT) халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижа қайд этган ёшларнинг имтиҳон харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қоплаб берилиши ҳақида маълумот берилган https://t.me/alisher_sadullaev/2075 эди.
2022 йил 1 январдан бошлаб ёшлар учун мана шундай имкониятларнинг яна 13 таси ишга тушиб, уларнинг сони жами 18 тага етди. Эндиликда ушбу халқаро имтиҳон тизимларида ҳам юқори натижа қайд этган ёшларнинг имтиҳон харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қоплаб берилади.
Батафсил маълумот - https://yoshlarportali.uz/oz/opportunities/194