Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Бугун Самарқанд давлат университети биология факультети декани, доцент Худоёр Келдиёровнинг таваллуд топган куни.
Худоёр Келдиёров 1947 йил, 1 январ куни Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Олим 1966 йилда Самарқанд давлат университети талабаси бўлиши билан унинг университетимиздаги 55 йиллик фаолияти бошланади.
Самарқанд давлат университети жамоаси Худоёр Келдиёровга соғлик-саломатлик, узоқ умр, тинчлик-хотиржамлик ва барча самимий, эзгу тилакларни тилайди.

